Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чемпионлар лигасини тарк этган илк жамоа номи маълум бўлди
3.11.2021 11:08,  
458

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида Швециянинг “Мальмё” клуби ўз майдонида мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳисобланган “Челси”ни қабул қилди.

Ўйинда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган “Мальмё” ўзи кураш олиб бораётган “H” гуруҳидан чиқиш имкониятини йўқотди. Гап шундаки, тўртта ўйиндан сўнг швецияликлар ҳисобида бирорта ҳам очко йўқ. Улар сўнгги икки турда “Ювентус” ва “Зенит”ни мағлубиятга учратган ҳолатда ҳам, гуруҳда 1- ва 2-ўринларни эгаллаб турган “Ювентус” ва “Челси”га ета олмайди. Ушбу жамоалар ҳисобида тўққизтадан очко бор.

Эслатиб ўтамиз, “Мальмё” бунгача “Ювентус”га 3:0, “Зенит” ва “Челси”дан 4:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан