Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чернобил ҳудуди табиат учун жаннатга айланган...миш
18.01.2020 17:39,  
1341

Тармоқда UzAtom ёрлиғи туширилган, "Чернобил ҳудуди табиат учун жаннатга айланди" деб ёзилган слайд расми тарқалди. Бу расм кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлди. 

"УзАтомдаги акалар, кечирасизлар-у, буниси ошиб тушди... Чернобил ҳайвонлар учун жаннатга айланаётганига АЭСнинг ажойиб соғлом жиҳатлари сабаб эмас, у ердан одамлар кўчириб чиқарилгани сабаб. Сал ўйлаб иш қилинглар, илтимос, халқимиз у даражада аҳмоқмас.

Чернобил фожиаси туфайли ҳувиллаб қолган Украина ва Беларусь чегарасидаги ерлар СССРгача қалин ўрмонзорлар бўлган. Советлар даврида экинзорлар яратиш учун ўрмонлар кесилган, саноат зоналари қурилган. 1986 йилда Чернобил реактори портлаганда бу ҳудудлардан одамлар кўчириб олиб чиқилган.

Одам кетса нима бўлади? Табиат ўз йўлича ёввойи, табиий тарзда қайта тиклана бошлайди. У АЭСнинг қандайдир кимёвий каромати билан қайта тикланмаяпти, одамзотнинг йўқлиги туфайли қайта тикланяпти! Бўрилар, кийиклар, буғулар, ёввойи тўнғизлар одамзот хавфидан қутулгани ортидан кўпайган.

Лекин, уларнинг ҳар бирининг суяги ва буйраги радиация билан заҳарланган. Улар заҳарланган ҳайвонлар. Танасида бир неча радиацион модда бор ва уларнинг баъзилари, масалан плутоний буткул йўқолиши учун бир минг (!) йил керак бўлади. Бу асрлар давом этадиган ўта катта табиий офат.

Яқинда аввал Ўзбекистонда ишлаган Би-би-си мухбири Моника Уитлок шу ўрмонларга бориб жуда ажойиб ярим соатлик эшиттириш тайёрлади. Айтишича, одамларнинг уйларини кукуни ҳавога кўтарилмаслиги учун мозорга кўмгандек кўмишган. Бутун бошли қишлоқлар мозорлардек, уйлар қабрлари дўппайиб турибди. Шу жаннатми ё дўзах? Энг ачинарлиси, ҳайвонот ва ўсимликни тадқиқ қилиш ҳалиям яхши йўлга қўйилмаган ва беларуслик олимлар жуда эскирган усуллар билан ўрмон ичидаги лабораторияда ишлашяпти. Уларнинг ҳеч бири буни жаннат демаяпти.

Бу фожиани тарғибот йўлида қўллаш... Нима дейишгаям ҳайронман, УзАтом" деб ёзди BBC мухбири Ибрат Сафо Фейсбук саҳифасида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан