Чехия Республикаси коронавируснинг янги турини юқтириш хавфи туфайли мамлакат фуқароларига ташриф буюриш тавсия этилмайдиган мамлакатлар рўйхатини ўзгартирди, деб РИA Новости мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Габриель Штепаниовага таяниб хабар берди.
Хусусан, ушбу рўйхатга Хитой ва Жанубий Корея киритилмаган, дея қайд этди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили. Шу билан бирга, унга AҚШ, Исроил, Канада, Малайзия, Aвстралия ва Португалия қўшилди.
Ушбу мамлакатлардан ташқари, рўйхатга коронавирус инфекцияси сони Чехияда тасдиқланган ҳолатлар сонидан ошадиган 13 та мамлакат киритилган, дея эслатди Штепаниова.