Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 млрд сўмлик ошхона қуриш таклиф қилинди
6.09.2021 20:15,  
54

Ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилган «Очиқ бюджет» муҳокамаларида Чилонзор тумани ҳокимлиги ходимлари учун қарийб 1 миллиард сўмлик ошхона қуриш ташаббуси киритилди. Шунингдек, тўртинчи сектор биносини таъмирлаш учун 500 миллион сўм ажратиш таклиф қилинган.

Бунга эътибор қаратган Kurbanoff Telegram канали ушбу ташаббуслар энг кўп овоз олган лойиҳалардан бўлганини қайд этган ва туманда бундан бошқа муаммолар йўқми, дея савол берган.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида блогер ва ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев Молия вазирлиги Давлат бюджети департаментининг директори Шерзод Муҳаммедов билан боғланиб, изоҳ олди.

Расмий вакилнинг маълум қилишича, «Ташаббусли бюджет» порталида қайсидир ташаббус энг кўп овоз олгани, бу ўша лойиҳа, албатта, молиялаштирилишини англатмайди. Ишчи гуруҳлар томонидан ғолиб бўлган лойиҳалар тегишли талабларга тўғри келиши қайта кўриб чиқилади.

Жумладан, Чилонзор туманида ғолиб бўлган юқоридаги 2 та лойиҳа ҳам жамоат манфаатларига хизмат қилмаслиги нуқтаи назаридан рад қилинади ҳамда кейинги ўринларда энг кўп овоз олган лойиҳалар ғолиб деб топилади.

Чилонзор тумани ҳокимлиги ҳам бунга ўз муносабатини билдириб ўтди. Унда айтилишича, ҳақиқатан ҳам 13 августдан 2 сентябрга қадар Молия вазирлигининг openbudjet.uz расмий веб сайтидан олинган тумандаги тегишли 8 та таклиф жамоатчилик фикри асосида ғолиб деб аниқланди.

Тегишли меъёрий ҳужжатларга кўра, очиқ бюджет маблағлари жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилган бўлиши, яъни хиёбонлар, болалар майдончалари барпо этиш, ички йўлларни, ижтимоий соҳа объектларини, канализация ва ичимлик суви қувурларини таъмирлаш каби тадбирларга сарфланиши белгиланган.

«Жумладан, бугун Чилонзор тумани ҳокимлигида жамоатчилик фикри асосида ‘Очиқ бюджет’ ахборот порталида ғолиб деб топилган тадбирларни ўрганиб чиқиш, таҳлил қилиш ва хулоса бериш тўғрисида ишчи комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишнинг №2-сонли баённомасига кўра, ишчи комиссия томонидан жамоатчилик фикри асосида овоз тўплаган 8 та тадбирдан 2 таси, яъни туман ҳокимлигига ошхона қуриш таклифи ва 4-сектор штабини таъмирлаш юзасидан киритилган таклифлар белгиланган мезонларга мос келмаганлиги сабабли ғолиб чиққан тадбирлар рўйхатидан чиқарилиши ва кейинги ўринларни эгаллаган ижтимоий соҳа юзасидан билдирилган таклифлар ғолиб деб топилган тадбирлар рўйхатига киритилиши масаласи Чилонзор тумани Халқ депутатлари кенгашига муҳокама учун тақдим этилди», — дейилади ҳокимлик муносабатида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан