Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чимкентда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди
16.03.2020 16:34,  
248

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бир вақтлари фосфор заводи ҳудуди бўлган жойда контейнерда тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Kazinform забар берди.

Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотларига кўра, Енбекши туманида яшаш хонасига айлантирилган контейнерда иситиш мосламалари бўлмаган. Контейнерга газ ўтказилмаган.

Беш нафар ишчи тунда контейнерни иситиш учун ахлат қутиларини олиб келиб, унда кўмир ёқади. Оқибатда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлган, бешинчи ишчи эса қаттиқ заҳарланиб касалхонага етказилган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар департаменти кучлари (5 нафар ходим ва 2 та техника), синов-ёнғин лабораторияси (2 нафар ходим ва 1 техника), навбатчи тезкор тергов гуруҳи (7 ходим ва 2 та техника), «КазТрансГаз» АЖ ходимлари зудлик билан етиб борган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан