Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чимкентлик ўзбеклар Арисдаги портлаш қочоқларига катта ёрдам кўрсатмоқда
26.06.2019 16:00,  
24

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган видеолавҳада қозоғистонлик киши чимкентлик ўзбекларнинг Арис шаҳрида ҳарбий омборхона портлаши туфайли эвакуация қилинганларга катта ёрдам кўрсатаётгани ҳақида суратга олинган видеолавҳа тарқалди.

Ушбу видео муаллифи сўзларидан айрим лавҳалар келтирамиз:  

  • Оғир вақтларда қозоқлар ҳам ўзбекларга ёрдам берган. Бугун эса ўзбеклар қозоқларга ёрдам бермоқда, ҳар ким қўлидан келганича. Буни кўриб кўзимдан ёш чиқиб кетди...
  • Мен миллатларни бўлиш тарафдори эмасман, лекин ўзбеклар олдида бош эгса арзийди: Бири ўз тўйхонасини бўшатиб берди, иккинчиси юк машинасини хизматга қўйди. Улар оммавий бўлиб жуда фаол ёрдам бераётганидан ҳайратдаман....
  • Яна бири  келиб унинг уйида 30 нафар қочқинлар туриши мумкинлигини, бошқаси 20  кишига жой беришини айтиб кетди. Қойил.
  • Улар олиб келган озиқ-овқатлар миқдори жуда катта ва улар на олиб келишаяпти! Ўзбеклар ҳақиқий саховат кўрсатишди.
  • Ҳозир яна бири келиб, унинг иккита уйи борлигини ва иккаласини ҳам қочқинларга бўшатиб беришга тайёрлиги айтиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Арис шаҳрида ҳарбий қисм омборхонасида ёнғин ва кучли портлашлар содир бўлган эди. Шундан сўнг 43 минг киши яшайдиган шаҳарча аҳолиси қўшни Чимкент ва Туркистонга бутунлай эвакуация қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан