Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чироқчида ҳоким сўзида турмагани учун поезд йўли тўсиб қўйилди
9.06.2021 08:20,  
783

Куни кеча, 7 июнь куни тахминан эрталаб соат 09:00 дан 10:20 ларга қадар «Қарши минтақавий темир йўл узели» унитар корхонасига қарашли Айратом темир йўл бекати ҳудудида Чироқчи туман «Айратом» қишлоғи фуқаролари темир йўл устига йиғилганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Аҳолининг темир йўл бекатига йиғилишининг асосий сабаби қишлоқ аҳли туман ҳокими Хуррам Жўраевдан қишлоқда электр энергияси таъминоти қониқарсиз бўлганлиги учун қишлоқни электр энергияси билан таъминлаш, яъни қишлоққа келадиган электр энергиясини бошқа кучлироқ «трансформатор»га улашни сўраган. 7 июн куни соат 9:00 ларда туман ҳокимининг қишлоққа ташрифи кутилган.

Туман ҳокими белгиланган вақтда «Айратом» қишлоғига электр энергияси масаласини ҳал қилиш учун келмаганлиги сабабли аҳоли темир йўл атрофига йиғилган.

Тошкент – Қарши йўналиши бўйича ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар поезди график бўйича ушбу бекатдан соат 10:48 да ўтиб кетиши белгиланган.

Поезд келишидан тахминан 28 минут олдин Чироқчи туман ҳокими Х.Жўраев ўзи келиб темир йўл атрофида йиғилган қишлоқ аҳолисини «Айратом» қишлоғи Маҳалла фуқаролар йиғинига олиб кетади ва уларнинг муаммолари атрофлича ўрганилиб, тушунтириш ишлари олиб борилади.

«Афросиёб» тезюрар поезди график бўйича ушбу бекатдан соат 10:48 да ўтиб кетган. Поезд тўхтамаган ва ҳеч қандай зарар ёки талофат бўлмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан