Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чироқчида яна бир мактаб директори ва ўринбосарлари ишдан кетди
4.04.2021 14:53,  
320

Чироқчи тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 157 сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳақида ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиларнинг ножўя ҳаракатлари тасвирланган ҳолат, туман халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мактаб директори О.Ж, ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Ж, мактабнинг чақириққа қадар ёшларни тайёрлаш рахбари А.Р ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари А.Қ ларнинг 2021 йил 29 март куни соат тахминан 13:00-14:00 лар оралиғида улар ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошганлиги, иш вақтида иш ўрнида йўқлиги ва мактабнинг ўқув-тарбия жараёнига эътибор қаратмаган ҳолда, дарс вақтида бир хонадонда овқатланаётгани ҳамда ўқувчиларни қаровсиз қолдирганлиги аниқланди.

Ўз ишига совуққонлик билан қараган масъуллар туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жуманов томонидан қаттиқ танқид қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Чироқчидаги шунга ўхшаш ҳолат ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан