Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чортоқда сомсапаз эркак бекатда маст аёлнинг сочидан тортиб судради
12.06.2021 02:00,  
527

Ижтимоий тармоқларда «Бозорлардан бирида аёл киши бир неча эркак томонидан аёвсиз таҳқирланди» номи остида видео тарқалганди.

ИИВ маълум қилишича , 2021 йил 5 июнь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, спиртли ичимликка ружу қўйган ва жанжалкаш шахс сифатида туман ИИБнинг профилактик ҳисобида турувчи Г.Т. исмли аёл Чортоқ туманига маст ҳолда бориб, шаҳар шоҳбекатида ҳеч қандай сабабсиз жанжал кўтарган ва ҳудуддаги дўкон ҳамда бошқа объектларнинг ойналарини синдириб, дўконларга зиён, ўзига эса тан жароҳати етказган.

Шу ерда ишловчи сомсапазнинг идишларини ҳам синдириб ташлагандан сўнг, 1988 йилда туғилган сомсапаз Х.Ю. аёлга бу ердан кетишини тушунтирган, бироқ аёл спиртли ичимлик талаб қилиб, жанжал кўтаришда давом этган.

Шундан сўнг Х.Ю. аёлнинг сочидан тортиб, уни бекатдан ташқарига олиб чиқиш учун судраган.

Наманган ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича (https://telegra.ph/CHorto%D2%9B-tumanida-sodir-b%D1%9Elgan-zhanzhal-yuzasidan-sud-%D2%B3ukmi-%D1%9E%D2%9Bildi-06-11), ҳолат бўйича суд жараёни бўлиб ўтган. Чортоқ туман суди иш бўйича ҳуқуқбузарлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳамда ишга илова қилинган далил, ҳужжатларни ўрганилган.

Унга кўра, фуқаро Х.Ю. (сомсапаз)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-модда 2-қисми (қасддан енгил тан жароҳати етказиш) билан айб эълон қилиниб, жарима жазоси белгиланди.

Фуқаро Д.С. ва А.С. (аёлни қўлидан тортиб тинчлантиришга уринганлар)га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-модда 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Фуқаро А.Т. (видеони ижтимоий тармоқларда тарқатган)га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Ушбу жарималар давлат фойдасига ундирилди.

Маст ҳолда жанжал кўтариб, ҳудуддаги буюмлар ва объектларга зарар етказган аёлга эса 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан