Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Чорвоқда фуқаролар ўртасида жанжал, оммавий муштлашув»га ИИББ муносабат билдирди
6.06.2021 22:53,  
1201

Бугун, 6 июнь куни ижтимоий тармоқларда “Чорвоқда фуқаролар ўртасида жанжал, оммавий муштлашув” каби изоҳлар билан видео хабар тарқатилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур ҳодиса тасвир туширилган жой Бўстонлиқ тумани “Новобод” МФЙ ҳудудидаги “Пирамида -Чорбоғ оромғоҳи” соҳили бўлиб, соҳилда дам олиш 2021 йил 3 июнь кунидан расмий очилган. Шу вақт оралиғида бу каби ҳодиса рўй бермаган ва ИИОга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Аниқланишича, тасвирга олинган ҳолат 2018-2019 йил оралиғида содир бўлган бўлиши мумкин. Бунга сабаб ҳозирда ушбу соҳилнинг суви ва кўриниши ҳамда унинг атрофидаги муҳит ва бошқа жараёнлар ўзгарганлигидадир.

Ҳозирда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби ва ҳолат иштирокчиларини аниқлаш юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан