Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Чуқурдан акамнинг ўнг қўли чиқди" - ука йўқолган акасининг мурдасини марҳумнинг доимий шериги хонадонидан кўмилган ҳолда топди
24.03.2021 09:34,  
4867

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида собиқ милиционер дахшатли қотилликни фош этди. Бу ҳақда Darakchi хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ука изсиз йўқолган акасининг мурдасини марҳумнинг доимий шериги хонадонидан кўмилган ҳолда топган.

Ўлимга марҳумнинг орқасидан 7 марта урилган пичоқ ва темир болға билан бир неча маротаба зарба берилгани сабаб бўлган.

Йўқолган аканинг шериги эса ҳеч нима бўлмагандек одатий яшайверган. Укаси эса ундан шубҳаланган ва унинг уйига борган. Ҳовлидаги бир уюм тупроқ тагидан акасининг қўли чиқиб турганини кўрган:

Aкамни қидириб борган куним ҳовлида чуқур қазилганини кўрдим. Бу нима учун деб сўрасам чиқинди ташлайман деди.

Кейин ўйлаб қолдим, акам йўқолган пайти нега чуқур кавлайди деб. Чуқурни бориб кавлаб кўрдим. Чуқурдан акамнинг ўнг қўли чиқди“, – дейди

Қотилнинг ўзи жинояти ҳақида шундай дейди:

“Жума куни эрталаб кўмдим. Мурдани чуқурга кўмганим йўқ. Ерни юзасида турганди” 

Қотил марҳумга тан жароҳати етказганини рад этди. Марҳумнинг кўкрак қафасига 7 марта зарба берилган, темир болға билан бош соҳасига бир неча марта урилгани ўлимга сабаб бўлган.

Жиноятчига 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан