Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чуст туманида яшовчи фуқаро уйининг токчасидан 250 гр “Марихуана” топилди
18.03.2021 21:16,  
60

Жорий йил 6 март куни вилоят ҳудудида Бош прокуратура ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида Чуст туман ИИБ 4-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан тинтув даврида, Чуст туманида яшовчи, 1969 й.т. фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш уйининг ичидаги токчасида қоғоз устига майдалаб ёйилган оч яшил рангли  модда борлиги аниқланган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 250 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 12 март куни Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан