Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чустдаги мажбурий меҳнат воқеаси: ИИБ бошлиғи, прокурор ва ҳоким иштирокчи (фото), айбдор эса фақат директор
9.08.2019 07:36,  
321

Чустда меҳнатга мажбурланган 9-мактаб ўқитувчилари воқеасидан хабарингиз бўлса керак. Таҳририятимизга адвокат Ойбек Холиқов баёнот мактуби йўллаб, ушбу ҳолатга енг ичида чора кўрилганлиги, қонунбузарликнинг асосий айбдорлари ҳануз жойида ўтирганлигини далиллар билан асослаб берди. Дарҳақиқат, директор ҳеч кимга билдирмасдан ўз мактабида ҳаммани ишлата олармиди? Воқеа жойида ҳокимбува ва ИИБ бошлиғидан тортиб, прокуроргача юрган бўлса. Ё мактаб директори уларга ҳам ҳукмини ўтказадиган даражада қудратлимикан?..

Б А Ё Н О Т

“Чуст 9-ўрта мактаб шов-шувига учинчи тараф сифатида адвокат назари”

 Охирги пайтларда қаттиқ шов-шув ва КУН.УЗ порталида кенг муҳокамага сабаб бўлган 9-мактаб можароси масаласида жалб қилинганлигим, бу ҳолатга юрист назари билан қараш ва тегишли тартибда бир қатор адвокатлик суриштирувини олиб бориш зарурати туғилиб “беркитилган” фактлар юзага кела бошлади.

“Чуст туманида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинганликлари ҳамда “айбдор” сифатида 9-ўрта мактаб директори Р. Исмоилова “ишдан бўшатилганлиги” фактлари ушбу муаммонинг асл айбдорлари ва сабабчиларини аниқланишига эътибор қаратмаслик “ҳийласи” эканлиги яққол намоён бўла бошлади.

Жамиятимизда адвокатларнинг иштироки ва ролини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий ҳимоясини тўла ва холисона таъминлаш замон талаби эканлиги ва биз муҳокама қилаётган можарода ҳам ушбу ёрдам зурурати туғилиши табиий ва зарур вазият эканлиги кўрилди.

Мактаб директори Р.Исмоилованинг ишдан бўшатилганлигини ҳуқуқий жиҳатдан меҳнат низоси сифатида ўрганадиган бўлсак, хужжатлар билан танишилганда уни ишдан бўшатилганлиги хам “сирли” равишда, ЎзР МКнинг 99-моддаси талаби доирасида яъни, “Меҳнат шартномасини ходим ташаббуси билан бекор қилиш”ни қўллаган холда Р. Исмоилованинг “аризасини” асос қилинганлигини кўрилди, зудлик билан буйруқ чиқарилиб (бўшатилаётган ходим таништирилмасдан) ишдан бўшатилмоқда, қонунда назарда тутилган “аризани оқибатсиз” қолдириш тўғрисидаги бир неча маротаба такрор ва такрор ёзган мурожаатлари ҳал этилмай келинаётганлигини (кун.уз га уни мажбурий меҳнат ташкил қилганлиги учун ишдан бўшатилди, деган маълумот берилмоқда ва бу хабар эълон қилинмоқда) кўришимиз мумкин.

Масаланинг иккинчи томони, Таълим Вазирлиги томонидан ўтказилган “Хизмат суриштируви” натижаси нима билан якунланганлиги номаълумлигича қолмоқда, кимдир қандайдир жазолар олганлиги норасмий хужжатсиз оғзаки айтилмоқда (ҳужжат кўрсатилмаяпти).

“Хизмат суриштируви” жараёнида аслида эътибор марказида бўлган “9-мактаб” содир этилган ҳолат бўйича қуйидаги саволларга конкрет жавоб олиши лозим эди:

  • реконструкция - қайта таъмирлаш ишлари кимнинг зиммасида эди?
  • 9-ўрта мактаб директорига Р. Исмоиловага у ерда қандай функционал вазифа юклатилган эди қайси буйруқ ёки низом талаби доирасида?
  • Чуст туман “секторлари” рахбарлари штаби нега айнан шу мактаб марказида ташкил этилди ва уларнинг бу мактаб реконструкциясига қандай алоқалари бор эди?
  • Нима учун Чуст туман ХТБ бошлиғи тўлиқ “демонтаж” жараёнини ўзи ташкил қилди ва қандай ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил қилганлиги, қанча пул тушуми туширилганлиги ва бошқа ҳолатларни нимага беркитиб келинмоқда?
  • Мактаб реконструкциясига ажратилган 3 миллиарддан зиёд пул маблағи тақсимоти қандай эди? Проект-смета бўйича қайси ишларга қанча пул маблағи ажратилган ва нима учун мактаб демонтажини туманнинг бошқа мактаблари ўқитувчилари ҳам жалб қилиниб уларни меҳнати эвасига амалга оширилган?
  • Чуст туман ХТБ мудири бошчилигидаги “гуруҳ” меҳнатга жалб қилинган ўқитувчиларни иш ҳақи “бюджет” ҳисобидан ёки қурилишни амалга ошираётган “қурувчи” ташкилот ҳисобидан қоплаганми ёки пул маблағларини бошқа йўналишга йўналтирганми?
  • Нима учун Чуст туман ҳокими бошчилигидаги раҳбар ходимлар бу ҳолатларнинг “устида туриб”, худдики, қўл остидаги ўқитувчилари каби ўзи хам таътил ўрнига мажбурий меҳнатга жалб қилинган директор Р.Исмоиловани “ишдан бўшатиш миссияси” билан бу можаронинг сабабчиси ва ечими топилди деб бутун халқни алдашмоқда?
  • “Севимли” канали хабарида, муқаддам Ички ишлар идоралари “рўйхатида” турувчи аёлни чиқариб у билан суҳбат қуриб, ундан интервью олиш билан Кун.уз га раддия беришга ҳаракат қилинди, ахир бу аёлнинг меҳнатга муносабатини ва бошқа ҳолатларини бутун туман аҳолиси биладику. Нима учун ўзимизни ўзимиз алдаяпмиз?
  • Ҳокимият томонидан тайёрланган, кейинчалик сирли равишда йўқолиб қолган “ТАҚСИМОТ” баннерини кўздан кечирадиган бўлсак, айнан Р.Исмоилова ва бошқа мактаб директорлари реконструкциядаги “ўзларига тегишли бўлган” ҳудудларни аниқлаб, ён дафтарларига ёзиб олишаётганлигини кўришимиз мумкин. Ўз-ўзидан савол туғилади Р.Исмоилова бошқа мактаб директорларини ҳам “аёл” боши билан жалб қила оладими? Нима учун ўзи ҳам бир четда туриб ҳудудини ёзиб олишга интилмоқда қизиқ.

Баён этилганлардан хулоса қилиш мумкинки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур ҳолатни ўз назоратига олади, аслида мажбурий меҳнат замирида ажратилган суммаларни “тежаш” ёки “талон-торож қилиш” ётиши барчамизга маълум, шартли равишда “9-мактаб иши”га айланган бу ҳолатни синчковлик билан текшириб чиқиб, барча айбдорларни ва барча жабрланганларни тўлиқ аниқлаб, барча иштирокчиларнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш билан масалага узил-кесил қонуний ечим топилади. Шу кунгача ўтказилган барча суриштирув ва маълумотлар “кўзбўямачилик”дан бошқа нарса эмас.

            Ҳимоям остидаги Р. Исмоилова тергов органи билан ЖПК талаблари доирасида тўлиқ ҳамкорликни йўлга қўйиш билан жамиятнинг “иллатига” айланган “ҳашар” ниқоби остига яширинган бундай буйруқбозлик ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш, лозим бўлса, бунинг ёрдамида айрим шахсларнинг пул маблағларини талон-торож қилганликлари ҳолатига тўлиқ ҳуқуқий бахо беришда фаол иштирок этмоқчи.  

Наманган “Қалъа ҳимоячилари” адвокатлик фирмаси адвокати

Холиқов Ойбек Валиевич

Мажбурий меҳнатга жалб қилинган ҳолатлар бўйича изоҳли

ФОТОЖАДВАЛ

Демонтаж жараёни 9-мактаб ва бошқа мактаб ўқитувчи ҳамда техник ходимлар

9-мактаб ҳудудидаги реконструкцияда бош-қош бўлаётган ХТБ қурилиш мутахассиси И. Исмоилов, орқа планда ҳарбий кийимда туман Прокурори ва ёрдамчилари.

9-мактаб ҳудудида олиб борилаётган реконструкция ишларида “мажбурий меҳнат”га жалб этилган бошқа мактаб ўқитувчи ва техник ходимлари туман ҳокими Б. Охунов, туман ИИБ бошлиғи ва туман прокурори назоратида

9-мактаб ҳудудида олиб борилаётган реконструкция ишларида “мажбурий меҳнат”га жалб этилган туман ХТБга қарашли барча (жами 70та) мактаб ходимларининг ҳудудлар бўйича тақсимоти.(Фотосуратда мактаблар директорлари ўз ҳудудларини аниқламоқда

9-мактаб ҳудудида олиб борилаётган реконструкция ишларида “мажбурий меҳнат”га жалб этилган мактаб ўқитувчи ва техник ходимлари

9-мактаб ҳудудида олиб борилаётган реконструкция ишларида “мажбурий меҳнат”га жалб этилган мактаб ўқитувчи ва техник ходимлари

Мажбурий меҳнат жараёнида Чуст туман ҳокими ўринбосари ва Наманган вилояти ХТБдан келган вакил

9-мактаб ҳудудида олиб борилаётган реконструкция ишларида “мажбурий меҳнат”га жалб этилган мактаб ўқитувчи ва техник ходимлари

9-мактаб ҳудудида олиб борилаётган реконструкция ишларида “мажбурий меҳнат”га жалб этилган мактаб ўқитувчи ва техник ходимлари

9-мактаб ҳудудида олиб борилаётган реконструкция ишларида “мажбурий меҳнат”га жалб этилган Чуст тумани 25-мактаб техник ходимлари.

Чуст тумани ХТБ мансабдор вакили И. Исмоилов назорати ва телефон орқали ХТБ бошлиғига юбораётганлиги ҳолати (орқа план том устида)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан