Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Coca-Cola Ўзбекистонга 31 миллион доллар инвестиция киритмоқчи
11.03.2020 11:04,  
239

Coca-Cola компанияси 2019 йилда жаҳоннинг етакчи хорижий тадқиқотчи компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг салқин ичимликлар бозорида ўрганишлар олиб борди. Унга кўра, келгуси 10 йилликда аҳоли сонининг ўсиши, даромадларнинг ошиши ҳамда ҳудудларнинг туристик салоҳияти кенгайиб бориши ҳисобига салқин ичимликлар сотиш бозори ҳажми 1,8 баробарга кўпайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси маълум қилди.

Хабар берилишича, Coca-Cola компанияси 2020—2021 йилларда Ўзбекистонга 31 миллион доллар миқдорида инвестиция киритишни режалаштирган. Киритиладиган инвестициялар Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳридаги заводлар модернизацияси, мавжуд қувватларни кўпайтириш учун сарфланади.

Мазкур лойиҳалар ҳудудларда аҳоли бандлиги даражасини оширишга, ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича логистика харажатларини иқтисод қилишга, республиканинг жанубий ва ғарбий ҳудудлари аҳолисини салқин ичимликлар билан янада кенгроқ таъминлашга, ишлаб чиқариш заводлари жойлашган ҳудудларда солиқ тушумларининг кўпайишига имкон яратади.

Маълумот учун, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси таркибидаги Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. компаниясининг мамлакат салқин ичимликлар бозоридаги улуши 2019 йилда 25 фоиз, ширин газланган ичимликлар бозоридаги улуши 50 фоиздан юқори бўлган. Хусусан, компанияда салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 38 фоизга, 2019 йилда 33 фоизга ошган.​​

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан