Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






COVID-19 пандемияси ўзбекистонликларга қандай таъсир қилди?
1.07.2020 18:26,  
879

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жаҳон банки ва «Тараққиёт стратегияси» маркази билан биргаликда COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий-иқтисодий ҳаётига таъсири бўйича тадқиқот ўтказди.

Sof.uz'га маълум қилинишича, ушбу тадқиқот «Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» лойиҳаси доирасида олиб борилган бўлиб, фуқаролар фаровонлигини баҳолаш ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганишни мақсад қилган.

Маълумот учун: Жаҳон банкининг «Ўзбекистон фуқароларини тинглаш» лойиҳаси (L2CU) ҳар ойда 1500 та Ўзбекистон Республикаси уй хўжаликларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганади. 2019 йилда бошлаб, лойиҳа доирасида 21 та сўровнома ўтказилди. Сўнгги сўровнома 2020 йилнинг 21 май куни ўтказилган.

Тадқиқот натижаларига кўра қуйидагилар аниқланди:

1. Ижтимоий фаровонлик соҳасида:

- бандлик даражаси бироз ошди. Камида битта ишлайдиган аъзоси бўлган уй хўжаликларининг улуши март ойига нисбатан апрель ойида 40 фоиз пунктидан кўпроққа пасайди. Апрелдан майгача бўлган даврда 15 ф.п. га кўпайди (43%дан 58%га).

- хонадонларда кимдир «ишидан айрилган ёки ишламай қолгани» ҳақида хабар берган респондентлар сони март ойида 1% дан апрель ойида 19% га ошган.

Инқирозга қарши қабул қилинган кенг кўламли чоралар дастурининг амалга оширилиши натижасида апрель-май ойларида ишидан айрилганлар сони 19% дан 12% гача камайди. Бироқ, деярли барча респондентлар фаолиятини тўхтатиб турилишини вақтинчалик деб ҳисоблашган.

- Камбағаллик даражаси ёмонлашиши мумкин. Апрель ойида COVID-19 пандемияси бошланганидан буён қашшоқлик чегарасидан пастроқда яшовчиларнинг улуши 10% га етди (март ойида 7,4%). Бу яна 448 минг киши яшаш даражасининг пасайиши натижасида камбағаллик чегарасидан чиқиб кетиши мумкинлигини англатади.

- Озиқ-овқат истеъмоли яхшиланмоқда. Озиқ-овқат истеъмолининг пасайганлиги ҳақида хабар берган уй хўжаликларининг улуши апрель ойидаги 26% дан май ойида 23% га тушди.

- Бевосита давлат ёрдамини олиш. COVID-19 пайдо бўлганидан бери аҳолининг 9%и тўғридан-тўғри ҳукумат ёрдамини олганлиги ҳақида хабар беришди. Ёрдамнинг энг катта қисми (89%) натурал (товар) шаклида берилган.

2. Таълим соҳасида:

- Май ойида барча мактаблар ёпилганига қарамай, деярли барча мактаб ёшидаги болалар муайян таълим ва ўқув машғулотларида (97%) иштирок этдилар. Респондентларнинг аксарияти (69%) ушбу машғулотлардан қониқишган ва 8 %и эса қониқишмаган. 

- Ўқув машғулотларининг асосий қисми таълим телевизион дастурлари орқали амалга оширилганлигини ўқувчиларнинг 87 %и белгилашган. Ўқувчиларнинг 6 %и учун мобил ўқув қўлланмалари асосий таълим усули бўлиб, ўқувчиларнинг 5 %и репетитор ёки ўқитувчи томонидан берилган топшириқлар орқали ўрганганлар.

- Хонадонларда телевизор ва телевидение дастурларидан фойдаланиш имконияти юқорилиги (91 %дан ортиқ) ушбу тизим орқали ўқув машғулотларининг кенг миқёсда эканлигини қисман тушунтиради. 70 % хонадонларда смартфонлар мавжуд ва уларнинг қарийб ярми мобил интернетга уланган. Респондентларнинг 17,5 %и шахсий компьютерга ёки ноутбукка эга, 8 % хонадон кабелли интернетига уланган.

3. Хизматлар кўрсатиш ва маиший харажатлар:

- COVID-19 эпидемияси бошланганидан буён уй хўжаликларининг 6 %ида фуқаролар тиббий ёрдамга муҳтожлигини маълум қилишди.

- Маиший харажатлар турлича. Респондентларнинг 55 %и харажатларнинг ўзгариши ҳақида хабар берган. Ушбу ўзгаришларга кўра, респондентларнинг 60 %га яқинида олдинги 30 кунга нисбатан харажатлар ошган (ўртача ва сезиларли даражада), шунингдек, улар ўртача даромаддан юқори бўлган харажатларга эга бўлишган. Тахминан 40% харажатлар қисқарганлиги ҳақида хабар беришган (23% «ўртача» қисқартириш ва 77% «сезиларли» деб хабар беришган). Харажатларни қисқартириш тўғрисида хабар берганларнинг аксарияти кам таъминланган респондентлар бўлган.

- Маҳсулотлар танқислиги муаммолари яхшиланди. Май ойида респондентларнинг тахминан 6 %и, апрель ойидаги 16 % маълум товарлар ўз ҳудудларида сотилмаганини билдиришган. Ушбу маҳсулотлар орасида озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, нон ва ун мавжуд. Май ойида вазият сезиларли даражада яхшиланди, шунда озиқ-овқат етказиб беришда узилишлар сони тахминан 6 %гача камайди. Дори-дармон ва ниқоблар сотувга чиқарилмагани ҳақида хабар берганлар апрель ойида 5 %ни ташкил этган бўлса, май ойида бир мунча пасайди.

4. Турмуш даражаси соҳасида:

- сўровда қатнашганларнинг 79 %и COVID-19 тарқалиши билан турмуш тарзининг ўзгаргани ҳақида хабар беришган. Одамларнинг хатти-ҳаракатларидаги энг кенг тарқалган ўзгаришлар: ниқоб тақиш (95 %), оила ва дўстларнинг ташрифларининг қисқартириши (84 %), қўлларни тез-тез ювиш (83 %), қўл сиқиш / қучоқлаш / саломлашиш (82%), ижтимоий масофа (72 %), иш вақтидан ташқари уйлардан чиқиш (51 %), изоляция / карантин (19 %). Май ойида оммавий тадбирларда яқин орада иштирок этганлиги тўғрисида хабар берган респондентлар сони нолга тенг.

5. Ислоҳотларнинг самарадорлигига нисбатан ижтимоий муносабат:

- COVID-19 инфекциясининг тарқалиш даври мамлакат сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ривожланишнинг тўғри йўлида эканлигига «тўлиқ рози» бўлган респондентларнинг улуши ошган даврга тўғри келди. Бундан ташқари, респондентларнинг деярли ҳеч бири ушбу фикрдан «норози эмас».

- Ҳукуматнинг фуқаролар билан очиқ мулоқотда иштирок этишига рози ва буни тасдиқлаган респондентларнинг улуши қарийб 95% ташкил этди.

- Деярли барча респондентлар COVID-19 пандемиясининг оилалари учун юзага келиши мумкин бўлган иқтисодий оқибатларидан хавотирда, аммо улар мамлакатнинг келажакдаги иқтисодий аҳволига яхши қарашади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан