Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






COVID-19 профилактикаси: энг яхшиси саросимага тушмаслик!
25.07.2020 15:01,  
632

АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус инфекциясини даволаш ва касалликни олдини олиш бўйича саволларга жавоб қайтарилди.

— ЎРВИ белгилари бўлмаган беморлар билан қандай алоқада бўлиш керак. Уларда  пневмония белгиларини қандай билиш мумкин?

— Covid-19 да турли симптомлар бўлишини ҳисобга олган ҳолда умумий ҳолатга: кескин ҳолсизлик мавжудлиги, кўнгил айниши,  руҳий ҳолат бузилиши, ҳаддан ташқари уйқучанлик, шунингдек, нафас етишмаслиги ва тезлашишига эътибор қаратиш муҳим.

Мунтазам равишда тана ҳарорати, пульс ва қон босимини ўлчаш зарур.

Ҳолатингиз ҳақида шифокор билан доим маслаҳатлашиб туринг. Саломатлигингиз ёмонлашганда тез ёрдамга қўнғироқ қилинг.

— Ўзимда коронавирус инфекцияси борлигига шубҳам бўлса, унинг бор ёки йўқлигини қандай билсам бўлади?

— Биринчи навбатда – саросимага тушмаслик. COVID-19 туфайли хавотирда бўлиш – бу табиий ҳол. Лекин назарда тутингки, аксарият одамлар COVID-19ни нисбатан енгил ўтказадилар.

Агар охирги икки ҳафта мобайнида коронавирус билан зараланган бемор билан бевосита мулоқотда бўлганингиз аниқланса, билингки сиз касалликнинг енгил турини ўтказаётган бўлишингиз мумкин ва сизда қуйидаги симптомлар бўлиши керак: 

- тана харорати нормал бўлиши ёки 38-38,5 даражагача кўтарилиши;
- терлаш;
- йўтал;
- ҳолсизлик кузатилиши мумкин. 

Бўлиши ва бўлмаслиги мумкин симптомларга қуйидагилар киради: 

- бош оғриғи, 
- томоғдаги оғриқ, 
- бурун битиши, 
- ҳид ва таъм сезишнинг пасайиши ёки йўқолиши,
- кўнгил айниши, 
- қусиш ва диарея (ич кетиши).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан