Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






COVID-19: уй шароитида дексаметазон қабул қилиш мумкинми? 
25.07.2020 14:50,  
2565

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус инфекциясини даволаш ва касалликни олдини олиш бўйича саволларга жавоб қайтарилди.

— Ўзим уй шароитида дексаметазон қабул қилишим мумкинми? 

Дексаметазон ва шу турдаги стероидлар COVID-19 инфекциясини уй шароитида даволаш учун қўлланилиши зинҳор мумкин эмас.

Дексаметазон барча глюкокортикоидлар каби табиий иммунитетни тушириб юбориш қобилиятига эга.

Касалликнинг дастлабки кунларидан глюкокортикостероидларнинг қўлланилиши касаллик чўзилиши, асоратларнинг кўпайиши ва иккламчи бактериал инфекциясининг қўшилишига сабаб бўлиши мумкин.

— Ҳозирда ковидга қарши антикоагулянтларнинг таъсири ҳақида кўп гапиришмоқда. Уларни касалликни олдини олиш учун қабул қилиш мумкинми? 

— Мумкин эмас! Антикоагулянтлар инфекцияни олдини олмайди ва даволамайди. Улар тромбозлар шаклидаги асоратлар ривожланганда таъсир кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан