Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Талабалар учун янгилик. COVID-19’га қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди
21.10.2021 19:42,  
216

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2021/22-ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов шартнома асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун тўловларни амалга оширишга рухсат этилди. 

Тўловларни амалга ошириш муддати 2021 йил 20 ноябрга қадар этиб белгиланди. Бунда, тўловнинг 50 фоизи амалга оширилган тақдирда абитуриентни талабаликка тавсия этиш бўйича олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи расмийлаштирилади.

Қайд этилишича, t-kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн шаклда ёки ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасасига бевосита мурожаат қилган ҳолда тўлов контракт-шартномасини расмийлаштириш мумкин.

Шунингдек, коронавирусга қарши эмланган талабаларга чегирма бериш муддати узайтирилди.

Эндиликда, 15 ноябрга қадар коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга ҳам стипендиясиз базавий тўлов шартнома суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма бонуси берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан