Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Covid-19'нинг янги штамми туфайли яна бир мамлакат парвозларни бекор қилмоқда
29.11.2021 08:54,  
293

Марокаш ҳукумати Исроилга эргашиб, бошқа мамлакатлардан парвозларни қабул қилишни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда РБК ёзмоқда — дея хабар бермоқда "Darakchi.uz".

Маълумотга кўра, парвозлар икки ҳафтага тўхтатилади.

 Марокаш ҳукумати 29 ноябрь, душанба кунидан бошлаб коронавируснинг янги "омикрон" тарқалиши муносабати билан хориждан йўловчи рейсларини қабул қилишни тўхтатиши эълон қилган. Бу ҳақда Марокаш ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

 "Бугун, якшанба куни вазирликлараро CОВИД кузатув қўмитаси қиролликка барча тўғридан-тўғри рейсларни икки ҳафта муддатга тўхтатганини эълон қилди", дейилади хабарда.

 Вазирликнинг қайд этишича, чекловлар 29 ноябрь маҳаллий вақт билан соат 23:59 дан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан