Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилади
22.05.2020 14:49,  
130

Бугун Эрон ҳудудидан Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларига қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати.

Республика бўйича ҳавонинг очиқ бўлиши кутилмоқда. Термометр устунчаси кундуз куни 28−31 даражагача кўтарилади. Республиканинг шимолий, чўл зоналари ва жанубида ҳарорат бундан ҳам иссиқ, яъни 33−35 даражани ташкил этади.

23−24 май кунлари Ўрта Осиё ҳудуди устидаги жанубий оқимлар кучайиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши давом этади. Кечаси ҳарорати 15−18 даража, кундузи 35−37 даражагача, шимолий, жанубий ва чўл зоналарида эса 38−40 даражагача кўтарилади. Бундай ҳарорат ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 4−6 даражага юқори бўлиб, энг иссиқ йилларда шу кунда кузатилган ҳароратга яқин бўлади.

Республиканинг шимоли ва чўл зоналарида шамолнинг тезлиги секундига 17−22 гача кучаяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан