Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Дарахтларни суғориш ҳафталиги» акциясига старт берилди
29.07.2020 15:32,  
72

Давлат экология қўмитаси ва «MEROS» хайрия жамоат фонди жорий йилнинг 28 июлидан бошлаб 2 августга қадар мамлакат бўйлаб «Дарахтларни суғориш ҳафталиги» акциясига старт берди.

Ҳозирги кундаги пандемия ва карантин шароитларида дарахтларни сақлаш ва уларни суғориш ишларини эсдан чиқармаслик муҳим ҳисобланади.

Акция доирасида кенг жамоатчиликни, карантин тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда дарахтларни суғориш ишларига жалб этишни ташкиллаштириш, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли ташкилотлари томонидан аҳоли яшаш пунктларидаги кўчаларда дарахтларни суғориш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

«MEROS» хайрия жамоат фонди бошқарув раиси Абдурашид Иминов акцияни ўтказиш ғояси ва вазифалари ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди:

«Ҳар йили давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан турли лойиҳалар доирасида жуда кўп дарахт кўчатлари экилади. Аммо тегишли парвариш, суғориш ёки агротехник ишларнинг етарли даражада олиб борилмаслиги натижасида кўп дарахтлар нобуд бўлади.

Мазкур акция кўкаламзорлаштириш ишлари самарадорлигини, аҳолининг дарахтларни тўғри парвариш қилиш бўйича ҳабардорлигини ошириш ва, албатта, мамлакатимиз табиатини асраб-авайлашга тегишли хисса қўшишга қаратилган».

Соҳа мутахассисларининг фикрига кўра, ёзнинг жазирама иссиқ кунларида 1-4 ёшга қадар бўлган (1,5 метргача) дарахтларни суғориш эрталаб саҳар вақтида амалга ошириш мақсадга мувофиқ, (соат 10.00 дан 15.00 гача суғориш тавсия этилмайди) бошқа дарахтларни эса кун давомида суғориш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан