Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат архивлари ўқув залларида ишлаш учун рухсатнома бериш муддати уч иш кунидан 1 иш кунига қисқармоқда
5.01.2022 14:59,  
37

2021 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 788-сон қарори қабул қилинди.

Қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ишлаб чиқилган.

 Қарорни қабул қилиш зарурати нималарда кўринади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони 2-иловаси 75-позициясида “Ўзархив” агентлиги томонидан Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш хизматини Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилиши белгиланган.

Шунингдек, мазкур Фармон 4-иловаси 12-позициясида 2022 йил 1 январдан бошлаб мазкур хизматни кўрсатиш муддатлари қисқартирилган.

Қарорнинг қисқача мазмуни қуйидагилардан иборат: 

Қарор билан Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда:

Унга кўра:

Давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра эндиликда мазкур давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат архивлари томонидан кўрсатилади;

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи ёки ишончли вакили келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи ёки ишончли вакили давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Архив ҳужжатларидан ташкилотнинг режага мувофиқ хизмат, ишлаб чиқариш, илмий, маданий, маърифий. Таълим ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа ишларини ёки ходимнинг хизмат вазифаларини бажариш мақсадида фойдаланишда сўровномага мазкур ташкилотнинг расмий хати нусхаси илова қилиниши лозим.

Арза берувчи томонидан сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди. Фақат ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда сўровномани ягона идентификация тизими (One ID) орқали тасдиқлаш талаб этилади.

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди (архив ҳужжатларидан нусха олиш ва бошқа пуллик архив хизматлари бундан мустасно).

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда автоматик тарзда тегишли давлат архивига электрон шаклда юборилади.

Давлат архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатларидан фойдаланиш бўйича рухсатномалар учун —

1 иш кунида  (Аввал 3 кун бўлган) QR-кодли (матрик штрихли код) рухсатномани шакллантиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли Давлат хизматлари марказига ёки (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда бир йил муддатга фойдаланиш учун юборади.Булар ҳақида Давлат хизматлари марказларини электрон тарзда хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчига ахборот-коммуникация тизими орқали хабар беради.

Рухсатнома бир йил муддатга фойдаланиш учун амал қилади.

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 августдаги 495-сон қарори билан тасдиқланган қуйидаги низомларга:

Араб алифбосида яратилган турк, форс ва араб тилидаги ҳужжатлардаги ахборотлар тўғрисида аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига;

Архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига;

в) Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида фойдаланувчиларнинг архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Аввалги мавжуд тартиблар билан асосий фарқларига тўхталадиган бўлсак

Биринчидан: Фойдаланувчига ўқув залларида ишлаш учун рухсатнома бериш муддати уч иш кунидан 1 иш кунига қисқартирилмоқда

Иккинчидан: Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш) учун йиғим миқдори камайтирилмоқда

Мазкур Қарорнинг қабул қилиниши натижасида архив хизматларини кўрсатишининг муддатлари қисқартирилиши ва йиғим миқдорларининг камайтирилиши орқали жисмоний ва юридик шахсларга енгилик ва қулайлийлар яратилади ҳамда коррупциявий хавфлар олди олинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан