Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат органлари энди фақат ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва махсус техникаларни харид қилиши мумкин
14.04.2021 10:51,  
297

Ўзбекистон Президенти «Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан 2021—2023 йилларда давлат органлари ва корхоналари томонидан енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибюторларидан харид қилиш кўрсаткичлари тасдиқланган.

Ушбу кўрсаткичларга кўра:

  • 2021—2023 йилларда давлат органлари томонидан жами 2770 та техникалар харид қилиниши ва ушбу мақсадлар учун 1,934 триллион сўм, шу жумладан, Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан — 1,202 триллион сўм, республика бюджетидан қўшимча ажратиладиган маблағлар ҳисобидан — 500,5 миллиард сўм, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан — 231,6 миллиард сўм йўналтирилиши;
  • 2021—2023 йилларда давлат корхоналари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан жами 1488 та техникалар харид қилиниши ва ушбу мақсадлар учун 1,236 триллион сўм йўналтирилиши кўзда тутилган.

Белгиланишича, харид қилиш кўрсаткичларида назарда тутилган енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва уларнинг расмий дилерлари ҳамда дистрибюторларидан давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ сотиб олинади.

Молия вазирлиги кўрсаткичларда назарда тутилган енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда харид қилишни таъминлаш мақсадида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажатлари учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан 2021 йилда республика бюджетидан қўшимча 500,5 миллиард сўм ажратади. Шунингдек, 2022 ва 2023 йиллар учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур бюджет маблағларини ҳисобга олиш топширилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан