Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат тадбиркорларга қанча ҚҚС суммасини қайтариб берди?
2.06.2020 10:28,  
143

Жорий йилнинг 1 июндан бошлаб солиқ органлари ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасини солиқ тўловчига қайтаришни амалга оширмоқда.

Карантин даврида давлат бюджетидан тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларига 611,6 млрд. сўм келиб тушди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Бу товарларни экспорт қилишда қўшилган қиймат солиғининг нол ставкасини қўллаган корхоналар учун қайтарилган ҚҚС суммасидир.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига ДСҚ томонидан 804 та ариза кўриб чиқилди. Шундан 194 таси Тошкент шаҳри, 102 таси Тошкент вилояти, 86 таси Андижон, 81 таси Наманган, 73 таси Бухоро вилояти ва 34 таси Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келади. 661,6 млрд. сўмлик 336 та ариза Молия вазирлигига юборилди. 468 та ариза асосланмаганлиги ва хато-камчиликлари сабабли корхоналарга қайтарилди.

Маълумот учун, 2020 йил 1 июлдан бошлаб солиқ органлари ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган ҚҚС суммасини солиқ тўловчига қайтаришни амалга оширади. Яъни солиқ органлари ҚҚСни нафақат экспорт қилувчилар, балки бошқа ҚҚС тўловчиларига ҳам қайтарадилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан