Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат тест маркази қанча абитуриент талабаликка қабул қилинганини маълум қилди
25.09.2020 17:39,  
1852

Давлат тест маркази 2020-2021-ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказилган кириш тест синовлари якуни бўйича маълумот берди.

ДТМ томонидан 2020-2021-ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижалари 2020 йил 25 сентябрь куни соат 15:00 да эълон қилинди.

Жорий йилда олий таълим муассасаларига 1 484 463 нафар (2019 йилда – 1 066 926 нафар) абитуриент ўқиш истагини билдириб, ариза топширди.

Бунда 1 ўринга танлов 10,6 та абитуриентни (2019 йилда – 10,3 эди) ташкил этди. 2020 йил 2-13 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовлари жараёнларида 1 240 614 нафар абитуриент (95,1%) иштирок этди.

Тест синовларининг танлов натижаларига кўра, республика олий таълим муассасалари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдаги 102 350 нафарга нисбатан 37 718 тага кўп).

Шундан:

- давлат гранти асосида – 28 173 нафар (жами топширганларнинг 20,1%) абитуриент (2019 йилдаги 18 130 нафарга нисбатан 10 043 тага кўп);

- тўлов-контракт асосида – 111 895 нафар (жами топширганларнинг 79,9%) абитуриент (2019 йилдаги 84 220 нафарга нисбатан 27 675 тага кўп) талабаликка тавсия этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан