Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат хизматчиларининг “совға” олиши тақиқланиши мумкин
15.10.2020 10:35,  
107

Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қонунчиликка қатор янги механизм ва нормаларни киритиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Жумладан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ишларини якунлаш ва уни қисқа муддатда Парламентга киритиш белгиланди. Мазкур қонун билан “совға” тушунчасига аниқлик киритилади ҳамда давлат хизматчилари томонидан совға олиш ва бериш тартибини белгиловчи “Совға сиёсати” деб номланган алоҳида боб билан тўлдирилади.

Бундан ташқари, давлат органларида коррупция ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда давлат хизматчиларининг давлат хизмати обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик чорасини белгилаш мақсадида қонун билан тартибга солинадиган Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ кодекси ишлаб чиқилади ва унда давлат хизматчилари учун чекловларнинг аниқ рўйхати белгиланади.

Яна бир муҳим ўзгариш — Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган фуқаронинг ҳимояси кафолатланиб, унинг шахси сир сақланиши тўғрисидаги норма билан тўлдирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан