Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат сотиб оладиган бошоқли доннинг миқдори ва нархлари белгиланди
16.06.2020 12:28,  
903

«2020 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон ҳосилини ўз вақтида ва сифатли ўриб-йиғиб олишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (378-сон, 15.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига 3 019 минг тонна, шу жумладан, 293,5 минг тонна уруғлик дон харид қилинади.

Қарор билан ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш тадбирларини амалга ошириш учун 2020 йил ҳосилидан давлат ресурсларига олинадиган бошоқли донни харид қилиш нархлари белгиланди. Хусусан, 1 синф қаттиқ буғдойнинг харид нархи (қўшилган қиймат солиғи билан) 1 тонна учун 2 543 180 сўмни ташкил этади.

Барча дон тайёрлов корхоналари ва ғаллачилик кластерлари қўшимча харид қилинадиган донни хўжаликлар билан келишилган нархларда шартнома асосида харид қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан