Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлатга етказилган зарар учун ҳарбий хизматчиларнинг моддий жавобгарлиги белгиланди
2.10.2021 18:30,  
162

“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ–718, 30.09.2021 й.) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.

Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидаги комиссиялар ташкил этилади:

Муддатли харбий хизматга чақириш учун:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғин пунктларида – ҳарбий-тиббий комиссия;
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузурида Қуролли Кучларни бутлаш комиссияси;

Муқобил хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олиш, ҳарбий хизматга чақиришни кечиктириш ва Қуролли Кучлар захирасига ўтказиш учун – мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий комиссия;

Чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғлиғининг даражасини аниқлаш ва даволанишга юбориш учун – мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги ҳудудий тиббий комиссия.

Шунингдек, Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, ҳарбий хизматчиларнинг, ОТМ курсантларининг, ҳарбий йиғинларга чақирилган ҳарбий хизматга мажбурларнинг ва сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўтаётганларнинг моддий жавобгарлиги белгиланди.

Бунда мазкур шахслар етказилган зарар аниқланган кундан эътиборан 3 йил ичида моддий жавобгарликка тортилишлари мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан