Полиция ходимлари Санкт-Петербург шаҳрида давлатлараро қидирувда бўлган 55 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди. Бу ҳақда «78.ru» ахборот сайти ўз манбасига таяниб хабар берди.
Аёл йирик миқдордаги фирибгарликда айбланмоқда. Аниқланишича, у 2018 йил август ойида ўз уйини танишига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 13,5 минг доллар аванс пулини олган. Бироқ ваъдасини бажармай, пулларни ўзлаштириб, сарфлаб юборган.
Аёл ҳибсга олинган.