Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Деҳлида стадионлар карантин ҳудудларига айлантириляпти
31.03.2020 11:00,  
237

Ҳиндистонда коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари кундан-кунга ўсиб борар экан, мамлакат пойтахти Деҳлида 60 000 кишилик стадионни COVID-19 касаллигига чалинган беморлар сақланувчи карантин ҳудудига айлантиришга қарор қилинди. 

Аммо пойтахтдаги Жавоҳарлаъл Неру стадиони мамлакатда бу вазифани бажараётган ягона спорт мажмуаси эмас. Бунгача шимолий Ҳаряна штатидаги бокс маркази ва Панжоб штатидаги спорт-соғломлаштириш маркази ҳам беморларни қабул қилувчи кўчма касалхоналарга айланганди

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш тизимига жорий инқирозни ҳал қилишда мавжуд ресурслари камлик қилади, деган хавотирлар бор. Мамлакатда ҳар 10 000 кишига 8 нафар шифокор тўғри келади. Бу рақам Италяди 41, Жанубий Кореяда эса 71 тага тенг. 

Шунингдек, Ҳиндистонда беморларни бир-биридан маълум масофада ажратиб турувчи ётоқлар, тиббий тайёргарликдан ўтган ҳамшира ва ходимлар, шамоллатиш жиҳозлари ва интенсив терапея ўринлари ҳам етишмайди.  

Шунинг учун расмийлар тиббий муаммоларни ҳал қилиш учун бошқа соҳадаги муассасаларга мурожаат қилаётгани ажабланарли ҳол эмас. 

Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони шу пайтгача 1 251 нафарга етган, улардан 32 киши вафот этган, 102 киши соғайиб кетган. Сўнгги бир сутка давомида 227 киши касалланган. Ҳиндистонда бир кунда неча кишининг коронавирусга қарши текширувдан ўтаётгани ва улардан қанчасида касаллик аниқланаётгани ҳақида расмий хабарлар йўқ. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан