Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Деҳқонободда сув омбори қурилиши давом этмоқда
14.05.2020 16:47,  
467

Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов тумандаги сув омбор қурилиши билан танишиб, ишчилар учун яратилган шарт-шароитни, карантин талабларига қай даражада амал қилинаётганини кўздан кечирди

"Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрдаги қарорига асосан, ушбу сув омборининг фойдаланиш ҳажмини ошириш ишлари 2017 йилги манзилли дастурга киритилган, — дейди туман ҳокими ўринбосари Соҳиб Самадов. – Шу асосда тендер савдолари ўтказилиб, унда ғолиб деб топилган “Яккабоғ Қўрғони“ корхонаси қурилиш ишларини бажармоқда".

240 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган сув омбори ҳудудида узунлиги 850 метр, баландлиги 36,2 метр ҳажмдаги сув тўғони қуриш, таъмирлаш, кўприк барпо этиш ва бошқа ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, унинг қувватини янада ошириш борасида ишлар давом эттирилиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан