Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Декабр ойида юртимизда совуқ қотишдан вафот этганлар сони маълум
24.12.2020 10:13,  
563

Жорий йилнинг 6 декабр куни бедарак йўқолгани учун қидирувга берилган Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани “Саришингул” овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшаган, 1991 йилда туғилган Н. Р.нинг ташқи кўринишидан жароҳациз жасади “Кулаб” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан топилган.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, у “тананинг умумий совуққотиши”дан ҳалок бўлганлиги аниқланган.

Худди шундай ҳолат Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ҳам юз берди. Шу йил 17 декабрдаги маълумотга кўра, “Фаровон Йўлдошобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Агросаноат” МЧЖга тегишли дала майдонидан Осиё миллатига мансуб, 30-35 ёшлардаги номаълум эркак кишининг ташқи кўринишидан жароҳациз жасади топилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, у “тананинг умумий совуққотиши”дан ўлганлиги аниқланган.

Кўрилган чоралар натижасида жасаднинг шахси аниқланган. У Нарпай туманида яшаган, 1990 йилда туғилган Н. В. эканлиги маълум бўлган.

Айни пайтда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан