Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






СамДУ оталиғида Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди
18.04.2020 11:14,  
691

“Сурхондарё вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ Президент қарори (ПҚ-4681-сон, 17.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Термиз давлат университети Денов филиали негизида Самарқанд давлат университетининг Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ташкил этилди.

Институт юридик шахс мақомига эга бўлган давлат олий таълим муассасаси ҳисобланиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига киради.

Институтнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Қарорга кўра, институт профессор ўқитувчилари ва ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашда тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 1,5 баравар миқдорда ҳисобланади.

Қарор билан институт Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди.

Самарқанд давлат университети зиммасига институтни оталиққа олиш вазифаси юкланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан