Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Депутатлар такси ҳайдовчиларидан лицензия талаб қилмаслик таклифини билдирмоқда
20.01.2021 15:34,  
135

19 январ куни Қонунчилик палатаси қўмитасида «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашга бағишланган фраксиялараро мунозара ўтказилди.

Унда депутатлар шахсий автомобилда йўловчи ташишни лицензия талаб қилинадиган фаолият туридан чиқариб, ваколатли органларни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритиш таклифини илгари суришган. Бу билан таксичилик қилувчиларга енгиллик яратиш мақсад қилинган.

«Ушбу фаолият турини бир рўйхатдан иккинчи рўйхатга олиниши ҳайдовчиларга йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш учун рухсатнома олиш жараёнини енгиллаштиради ва тўлов суммасини адолатли белгиланишига олиб келади», — дейилади хабарда

Айтилишича, билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан