Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Диққатни жамлаш — муваффақият гарови
10.10.2019 15:52,  
1614

Янги касб ёки ҳунар ўрганмоқчимисиз? Ақлий фаолиятингизни кучайтирмоқчимисиз? Вақтингиздан унумли фойдаланиб оз вақтда кўп натижага эришмоқчимисиз? Унда диққатингизни бир нуқтага жамлашни, қунт қилишни, қилаётган машғулотингиздан чалғимасликни ўрганинг.

Америкалик профессор Кал Нюпорт ёзган "Deep Work" яъни, ўзбекчада "Қунт билан чалғимай ишлаш" номли китоб ана шу мавзуда.

Бу китобда ҳозирги пайтда ноёб малакага айланган ўта муҳим қобилият ҳақида сўз кетади. Шиддатли ўзгараётган ҳозирги дунёда муваффақият қозиниш гарови бу шароитга тез мослашиш, ўзгариш ва янги касб, маҳорат ҳамда малакаларни ўзлаштиришдир, дейди муаллиф. Бунинг учун эса диққатни жамлаб, бир нуқтага қаратиш лозим бўлади. Мана шу маҳоратни эгаллаш ва сақлаб қолиш ҳозир жуда қийин бўлиб кетмоқда. Чунки эътиборимизни тортувчи, диққатимизни парчаловчи воситалар шу жумладан, турли онлайн ўйинлар, кўнгил очар ва мулоқот аппликациялари урчиб кетган.

Унинг айтишича, эътиборимиз, диққатимиз энг катта бойлигимиздир. Биздаги ушбу бебаҳо хазинани жалб қилиш учун Facebook, Google каби йирик ширкатлар йилига миллиардлаб доллар сарфлайди. Энг ақлли эксперт инженерларни ёллайди. Смартфонлардаги аппликациялар имкон борича бизни ўзига тортишга ҳаракат қилади. Фейсбук ёки Инстаграмга кириб соатлаб қолиб кетишингиз бежиз эмас. Диққатимиз бу пул, даромад демакдир.

Илм-фанга асосланган иқтисодда ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар учун диққатни жамлай олмаслик, фикрни бир нуқтада сақлай олмаслик ривожланиш ва муваффақият йўлидаги катта тўғаноқ, дейди муаллиф.

Диққатни жамлаш малакаси туғма эмас. Унга доимий машқ қилиш, заруратларни тўғри белгилаш, кераксиз ишлардан воз кечиш, қурбонлик ва меҳнат орқали эришилади. Бу малакани касб этиш учун бир нечта маслаҳатлар беради. Шулардан энг асосийлари: электрон почтадан оптимал фойдаланиш, ижтимоий тармоқлардан бутунлай воз кечиш, интернетдан мақсадли ва онгли равишда фойдаланиш.

Бу китобдан кейин "Digital Minimalism"ни бошладим. Бу ҳам олдинги китобнинг мантиқий давоми бўлиб, интернетга тобеликдан қандай қутулиш, уни шахсий ривожланиш учун қандай хизмат қилдиришни ўргатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан