Доғистонлик эркин курашчи Ильяс Бекпулатов Ўзбекистон фуқаролигини олди ва энди у мамлакатимиз номидан халқаро майдонларда иштирок эта олади. Бу ҳақда спортчининг ўз Instagram саҳифасида маълум қилган.
Аввалроқ, Бекпулатов спорт фуқаролигини ўзгартиришга ҳаракат қилаётган эди. 2016 йилда Венгрия фуқаролигига ўтишга ҳаракат қилиб кўрганди, аммо спорт курашлари федерацияси Венгрия учун номутаносиб товон пули белгилаган эди.
Ильяс Бекпулатов 2017 йилда эркин кураш бўйича Европа чемпиони бўлган, шунингдек Боку-2015даги Евроўйинлар ғолиби ҳамдир.