Марказий банк 14 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Бу ҳақда Марказий Банк Матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 9,03 сўмга кўтарилиб, 10 597,04 сўмни ташкил қилди. Евро -1,73 сўмга пастлаб, 12 879,64 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 16,61 сўмга кўтарилиб, 10 588,01 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда доллар курси қаторасига тўртинчи бор кўтарилди.