Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Долзарб 40 кунлик»да республика бўйича 82 млн туп кўчат экилгани маълум қилинди
26.12.2021 21:22,  
30

Таъкидланишича, бу рақам режага нисбатан 109,7 фоизни ташкил этади.

«Бунда режа Қорақалпоғистон Республикасида 120,8, Андижон вилоятида 117,2, Бухоро вилояти 113,3, Жиззах вилояти 105, Қашқадарё вилояти 112,4, Навоий вилояти 103,4, Наманган вилояти 103,5, Самарқанд вилояти 95,6, Сурхондарё вилояти 103,8, Сирдарё вилояти 108,6, Тошкент вилояти 120, Фарғона вилояти 118,3, Хоразм вилояти 104,5 ва Тошкент шаҳрида 100 фоизга бажарилди.

Ҳудудларда кўчат экилган майдон, уни эккан ва тасарруфга олган субъект, суғориш тизими, фотосурат ва жойлашув локацияларни ўз ичига олган “Yashil makon” ягона электрон базаси шакллантирилиб, жами 28 нафар мутахассис бириктирилди.

Шу кунга қадар тизимга 58 млн 815 066 дона экилган турли хилдаги манзарали ва мевали дарахт кўчатлари киритилди.

Бу электрон тизим ҳудудларда янги экиладиган кўчатлар мониторингини, экилган кўчатларнинг назорат механизмини онлайн режимда туман ва шаҳарлар кесимида юритади.

Шунингдек, экилган кўчатларнинг фотосуратлари ва жойлашув локациялари ҳам бириктирилади. Бунда ҳақиқатда экилган кўчатлар сони, ҳудуддаги суғориш тизими мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳамда масъулларга бириктирилганлиги бўйича маълумотлар олиш имкониятини беради», — дейилади қўмита расмий пресс-релизида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан