АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
АҚШ президенти ташриф давомида Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашган ва у толиблар билан музокараларни қайта бошламоқчи эканлигини маълум қилган.
Шунингдек, Трамп ҳарбийлар билан мулоқот қилиб, улар билан суратга тушган.
Трампнинг Афғонистонга ташрифи хавфсизлик нуқтаи назаридан эълон қилинмаган.