Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Дўппидан муҳимроқ мавзу йўқ ҳозир” – ХДП вакили “Миллий тикланиш”ни танқид қилди
25.08.2021 17:10,  
211

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ахборот хизмати АКТни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Қодир Буматов “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “дўппи челленжи” ҳақида фикр билдирди.  

“Афсуски, сайловолди ташвиқотлари мундарижаси “Дўппи челенж” даражасида қотиб қолган партиялар ҳам бор. Шундай хаёллар билан партия ва унинг раҳбари номидан юритиладиган интернет ресурсларни ораладим. Балки янглишаётгандирман, эҳтимол бошқа бир тузук роқ, жўялироқ гаплар, ташаббуслар бордир? 

Ҳа, бор экан. Имзо йиғиш жараёнига ўқитувчиларни мажбуран жалб қилмасликка доир ҳуқуқий тавсия ва келажакка хиёнат номли кулгили утопия. Ҳуқуқшунос дипломига эга бўлган партия етакчисининг “Миллий тикланиш”ни ҳуқуқий маслаҳатлар омборига айлантириб бораётгани алоҳида мавзу.

Биринчидан, ўзининг чиқишлари билан ўқитувчилар ҳимоячиси, таълим фидойиси сифатида кўзга ташланишни яхши кўрадиган “Миллий тикланиш” партияси амалда устозлардан имзо йиғишни бошлаворгани учун лоақал узр ҳам сўрамади. Шунчаки, уларга ҳуқуқий тавсия берилди. Келинг, биз буни юмшоқ қилиб, “Олийжаноб кеккайиш”, деймиз”,

- деб ёзади Қ. Буматов.

Унга кўра, “Миллий тикланиш” партияси ҳар доимгидек, муҳим сиёсий кампания баҳонасида аравани қуруқ олиб қочиб, сайловчиларнинг фикрини чалғитишни бошлаганга ўхшайди. 

“Кейинги ўн-ўн беш кунда партия асосан таълим масалалари ва “дўппи челленж” билан машғул бўлганини инобатга олсак, ўзининг сайловолди дастурини узил-кесил унутиб қўйгани тушунарли”, - фикрини асослайди ХДП вакили.

Қодир Буматов “Миллий тикланиш” хаёлпарастликни йиғиштириб, дўппини ерга қўйиб, бирон жиддийроқ иш қилиш кераклигини ўйлаб кўришга чақирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан