Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дори воситалари, тиббий буюм ва техникаларни Ўзбекистондан олиб чиқиш вақтинча тўхтатилди
22.07.2020 16:05,  
51

«Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилади.

Бунда, айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга рухсат Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Агентликнинг қўшма хулосаси асосида рухсат берилади.

Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги коронавирус пандемияси ҳамда санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг экспорт қилинишига бўлган чекловнинг муддатидан олдин бекор қилиш бўйича, зарур ҳолларда, асослантирилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари республика ҳудудидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан