Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисоб варақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган эди.
Банклар мижозларнинг карта пул ўтказмалари ҳақида солиқ органларини хабардор қилади - ДСҚ
Лойиҳа кенг жамоатчилик, ОАВ ва блогерлар, шунингдек, Савдо-саноат палатаси, сенаторлар томонидан кескин норозиликка сабаб бўлди. Хусусан, лойиҳадаги жисмоний шахсларнинг банк пластик карталарини назорат қилиш ҳақидаги бандни ҳуқуқий асос бўлмагани учун чиқариб ташлаш тавсия қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ДСҚ ва Марказий банки бошқарувининг ушбу қўшма қарори лойиҳаси муҳокамасида иштирок этган жамоатчилик вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
“Сизларнинг таклиф ва эътирозларингиз мазкур ҳужжатни такомиллаштиришда эътиборга олинади“, — ДСҚ Матбуот хизмати хабарида.