Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДТМ имтиҳонлар якуни бўйича ҳисоб берди
20.08.2021 16:04,  
358

Хабарингиз бор, 2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан 16 августга қадар 12 кун давомида кунига 2 сменада бўлиб ўтди. 

Давлат тест маркази 2021-2022 ўқув йили учун  ўтказилган тест синовларининг дастлабки якунлари бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида танлаб олинган 53 та очиқ майдон (стадион ва хиёбон) да ўтказилди.

Унда иштирок этиши белгиланган 948 211 нафар абитуриентдан 892 242 нафари (94,1 фоизи) иштирок этган бўлса, 55 969 нафари (5,9 фоизи) турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.

Қайд этилишича, тест синовларида энг кўп абитуриент Тошкент шаҳри (172 400 нафар) ҳамда Қашқадарё (91 855 нафар) ва Самарқанд (85 987 нафар) вилоятларида иштирок этди.

Жами 563 нафар (948 211 нафардан) абитуриент имтиҳондан четлатилган. Ундан 328 нафари (892 242 нафардан) тест синови жараёнида, 235 нафари (55 969 нафардан) ҳудудга киришда тартиб-қоидани бузган.

Хабарда ёзилишича, тест синовига келган вақтда 110 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37 даражадан юқори экани аниқлангани сабабли тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, тест синовларига киритилмаган. Улар учун 30 августга қадар қўшимча имтиҳонлар ташкил этиш режалаштирилган.

Қайд этиш керакки, тест натижаларига кўра 75 нафар абитуриент максимал 189 балл тўплаган. Энг кўп максимал балл олган абитуриентлар Тошкент давлат юридик университети (22 нафар), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (13 нафар) ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (11 нафар)ни танлаганлар орасида кузатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан