Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дубай амирининг учта ўғли бир вақтда уйланди
10.06.2019 10:51,  
93

Дубай амири шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактумнинг учта ўғли бир вақтда уйланди, деб хабар беради «1news.az».

Мазкур маълумотни Бирлашган Араб Бирликлари ОАВ давлат бошқармаси ҳам тасдиқлаган.

Дубайнинг ворис шаҳзодаси 36 ёшли шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ал Мактум Саид бинт Тани Ал Мактумни никоҳига олган.

Дубай раҳбарининг ўринбосари 35 ёшли шайх Мактум ибн Муҳаммад Ал Мактум эса Мариам бинт Бути Ал Мактумга, Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактум номидаги фонд раиси 32 ёшли шайх Ахмад бин Муҳаммад Ал Мактум эса Миде бинт Далмуж Ал Мактумга уйланди.

Аввалроқ, тўй маросимида иштирок этиш учун Ўзбекистон Президентининг ўғли Миралишер ва куёвлари Ойбек Турсунов, Отабек Умаров ҳамда невараси Миромон Дубайга ташриф буюриб, шайх Муҳаммад бин Рошид Ал Мактумни табриклашганни ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан