Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 14 миллионга етди
18.07.2020 10:21,  
106

Бутун дунё бўйлаб COVID-19 коронавирусига оид статистик маълумотларни реал вақт режимида бериб борадиган Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 14 миллиондан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган. 14 июлда бу кўрсаткич 13 миллиондан, 9 июлда 12 миллиондан ва 4 июлда 11 миллиондан ошди. Пандемия бошлангандан бери 600 665 киши вафот этган.

Инфекцияланганлар сони бўйича етакчилар:

  • АҚШ - 3,63 миллион;
  • Бразилия - 2,04 миллион;
  • Ҳиндистон - 1 миллион;
  • Россия - 759 минг;
  • Перу - 345 минг. 

Коронавирусдан ўлим сони бўйича АҚШ (139,3 минг), Бразилия (77,8 минг), Буюк Британия (45,3 минг), Мексика (38,3 минг) ва Италия (35 минг) етакчилик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) яқинда дунёда кунига бир неча марта бу касалликка чалинганлар сони бўйича антирекорд қайд этди. Шунга қарамай, тобора кўпроқ давлатлар карантин чекловларидан воз кечмоқда.

18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15896 нафарни ташкил этмоқда. Шу вақтга қадар 80 кишининг вафот этгани расман тасдиқланди. 9003 нафар бемор даволанган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан