Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё етакчилари Ливиядаги фуқаролар уруши масаласи бўйича Берлинда тўпланди
19.01.2020 20:45,  
679

Ливиянинг урушаётган томонлари ва бир қанча хорижий кучларнинг раҳбарлари Шимолий Африка мамлакатидаги узоқ давом этган можарони тўхтатиш йўлларини муҳокама қилиш учун Берлинда учрашди.

Триполининг халқаро миқёсда тан олинган ҳукумати раҳбари Фаёз ал-Сарраж ва унинг рақиби, ҳарбий қўмондон Халифа Хафтар якшанба куни Германия пойтахтида БМТ шафелиги остидаги йиғилишда иштирок этишлари кутилмоқда. Бундай музокаралар 2018 йилдан бери илк маротаба ўтказилмоқда.

Ташриф буюрганлар орасида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Россия Президенти Владимир Путин, Франция Президенти Эммануэл Макрон, Италия Бош вазири Жузеппе Конте, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон ва АҚШ Давлат котиби Майк Помпео бор. Шунингдек, БАА, Миср, Жазоир, Хитой ва Конго вакиллари ҳамда БМТ, ЕИ, Африка иттифоқи ва Араб Лигаси раҳбарлари иштирок этади.

Расмий мезбон Германия Канцлери Ангела Меркел Конго Президенти ва Ливия бўйича Африка иттифоқи қўмитасини бошқараётган Денис Сассоу Нгуессо билан учрашган.

Меркел илгари Ливияга қурол сотишни тақиқлаш (қурол эмбаргоси) Ливия урушидаги етакчи томонлар, шунингдек, уларнинг ташқи ҳамкорлари ва бошқа миллат вакиллари иштирок этган саммитда устувор вазифа бўлишини таъкидлаган эди.

Мухолиф қўмондон Хафтарни БАА, Миср, Иордания ҳамда руслар қўллаб-қувватламоқда. Франция ҳам унга қандайдир ёрдам берганликда айбланмоқда.

Туркия Триполида жойлашган миллий келишув ҳукуматини (ҳозирда расмий ҳукумат) қаттиқ қўллаб-қувватлайди ва турк парламенти шу ой бошида Ливияга ҳарбий куч юбориш таклифини маъқуллади.

Ушбу конференция Ливияда барқарорлик ва тинчликни тиклашга қаратилган сўнгги уринишдир. Уруш 2011 йилда НАТО операцияси чоғида ўлдирилган Ливиянинг собиқ етакчиси Муаммар Каддофийдан кейин бошланган эди. Ўшандан бери мамлакат иккига бўлинган: БМТ томонидан қўллаб-қувватланадиган миллий келишув ҳукумати ҳамда мамлакат шарқидаги Тобрук шаҳрида жойлашган генерал Хафтар бошчилигидаги мухолифат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан