Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё коронавирус билан овора бўлиб турган бир пайтда Испанияда Ал-Хоразмий, Францияда Ибн Сино бюсти яратилди
31.03.2021 10:00,  
285

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси ўринбосари Наргиза Мусахўжаева пандемия даврида Испанияда Ал-Хоразмий, Францияда Ибн Сино бюсти яратилгани ҳақида гапирди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Президентининг 5 та ташаббуси бўйича “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси ҳамда "Ўзбекистон манзаралари" акцияси йўлга қўйилди. Бунда ёшлар ва ижодкорлар билан ижодий мулоқот ўрнатилди. Республикамизнинг кўплаб ижодкорлари тоғли худудларда плэнерлар ташкиллаштириб ижодий харакат ва изланиш олиб бормокдалар.  

Карантин вақтида ҳам Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг кўплаб рассомлари онлайн тарзда олиб борилган халқаро кўргазмаларда, танловларда иштирок этиб, ўзбек тасвирий ва амалий санъатини дунё миқёсида тарғиб этдилар. Эндиликда жорий 2021 йилнинг август ойида қўшни мамлакатлар билан халқаро пленер ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида 10 та вилоятда ва Тошкент шаҳрида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг 26 та, Наманган вилоятидаги “Адиблар хиёбони”да халқимиз машҳур адибларининг 10 та бюсти ўрнатилди, Сирдарё, Қарши ва Андижон шаҳарларида 3 та, Жиззахда 2 та,  пойтахтда эса 12 та монументал ҳайкал ва 2 та меъморий ёдгорлиги ва 3 бюстлари ўрнатилди.

Испанияда Ал-Хоразмий бюсти, Францияда Ибн Сино ҳайкали яратилди. Шу билан бирга “Ғалаба” боғида рассом ва ҳайкалтарошлар салмоқли меҳнат қилдилар. Ёдгорлик мажмуасини яратиш бўйича 16 та ҳайкалтарошлик композицияси ва музейини ижодкорлар маҳобатли рангтасвир асарлари билан бойитдилар.

Ҳозирда “2021 йил- Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Навқирон Ўзбекистон” ёш иқтидорларнинг республика кўргазма-танлови ҳамда Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллини бағишланган “Ранглар жилосида – она ватан” кўрик-танловлари саралаш босқичлари ўтказилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан