Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда биринчи бўлиб сунъий гўштни сотишга рухсат берилди
2.12.2020 17:23,  
923

Сингапур ҳукумати дунёда биринчи бўлиб мамлакатда лаборатория шароитида ишлаб чиқарилган товуқ гўштини сотишга рухсат берди. Бу ҳақда бугун, 2 декабрь куни Республика озиқ-овқат агентлиги маълум қилди.

«Қабул қилинган таклифлар баҳолангач ҳамда уларнинг хавфсизлиги аниқлангач, Американинг «Eat Just» компанияси етиштирган товуқ гўштини Сингапурда сотишга рухсат беришга қарор қилинди», — дейилади ҳужжатда.

Шу билан бирга, ташкилот раҳбари Тан Ли Кимнинг сўзларига кўра, «ходимлар маҳсулот хавфсизлигини баҳолашни давом эттиришади, экспертлар билан яна маслаҳатлашишади, шунингдек, бевосита бозорга кириб келадиган янги маҳсулотлар кузатиб борилади».

«Eat Just» вакиллари бундай гўшт «таркибидаги микроблар нуқтаи назаридан анча тоза эканлигига» ишончлари комил.

«Ўтказилган таҳлиллар сунъий гўшт таркибида кўп миқдорда оқсил, турли аминокислоталар, фойдали ёғ ва минераллар борлигини кўрсатмоқда», — дея таъкидлашди компания ходимлари.

Сингапурда сотувга чиқариладиган сунъий гўштдан тайёрланган биринчи маҳсулот қовурилган товуқ гўшти бўлиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан