Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда COVID-19 юқтирганлар сони 27 миллиондан ошди
7.09.2020 10:09,  
79

Пандемия бошланганидан бери дунёда 27 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, деб хабар беради Жонс Хопкинс университети.

COVID-19 билан касалланганлар сони тўрт кун ичида 1 миллионга кўпайган: 26 миллионлик антирекорд 3 сентябр куни қайд этилган.

Бир ой ичида, 7 августдан бошлаб дунёда яна 8 миллион одам коронавирус билан касалланди.

Касалликнинг энг кўп ҳолати Қўшма Штатларда аниқланган - 6,2 миллион. Ундан кейин Бразилия (4,1 млн) ва Ҳиндистон (4,1 млн). Россия ушбу кўрсаткич бўйича тўртинчи ўринни эгаллайди: 1 миллиондан ортиқ.

Энг кўп аниқланган мамлакатлар ўнлигида қуйидагилар ҳам бор:

  • Перу - 683 минг;
  • Колумбия - 658 минг;
  • Жанубий Африка - 638 минг;
  • Мексика - 634 минг;
  • Испания - 498,9 минг;
  • Аргентина - 478,7 минг

Ўтган йилнинг охирида биринчи марта коронавирус авж олган Хитой, касалланиш сони бўйича 35 ўринда (90 минг).

Дунёда коронавирусдан 882 минг киши вафот этди. Ўлимнинг аксарияти ҳам АҚШга тўғри келади - 188,9 минг, Улардан кейин Бразилия (126,6 минг ўлим) ва Ҳиндистон (70,6 минг).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан