Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 11 миллионга етди
4.07.2020 10:13,  
146

4 июль, шанба куни бутун дунёда янги турдаги коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 11 миллионга етди. Коронавирусга доир статистикани реал вақт режимида юритадиган Жон Хопкинс универистети маълумотлари бундан дарак бермоқда.

Университет маълумотларига кўра, ҳозирда 11 031 905 киши коронавирусга чалинган, улардан 523 777 нафари аллақачон вафот этди.

Энг кўп коронавирусга чалиниш ҳолатлари АҚШ (2,7 млн.), Бразилия (1,5 млн.дан ортиқ) ҳамда Россия (667 минг) да аниқланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий ярим шардан бошлаб бутун дунёда коронавируснинг иккинчи тўлқинини тарқала бошлаганини маълум қилди.

Аввалроқ мутахассислар COVID-19 нинг иккинчи тўлқини кузда қайталаниши ҳақида прогноз қилган эди. Бироқ рақамлар ушбу прогнознинг аввалроқ келаётганини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, вирус тарқалиш тезлиги ҳам ортиб бормоқда. Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатларининг яна бир миллионга кўпайиши учун атиги 5 кун вақт керак бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан